0:2 ни 2:2 га айлантириш ҳам ғалабага тенг - "Сурхон" футболчисининг ўйиндан кейинги фикрлари
Термизнинг “Сурхон” жамоаси Coca-Cola Суперлиганинг 4-тур доирасида ўз майдонида дебютант – “Машъал”ни қабул қилиб 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Мезбонлар ушбу учрашувда жиддий қаршиликка дуч келишди ва аранг мағлубиятдан қутулиб қолишди. “Сурхон” таркибида тўп сурган Асрор Ғофуров эса Sports.uz учун ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Бугунги учрашувда уч очкони йўқотиб қўйдик. Ўз уйимизда “Машъал”дан бундай ўйинни кутмагандик. Табиийки, беллашувдан унчалик қониқиш ҳосил қилмадик. Майдонга фақат ғалаба қозониш учун чиққандик.
Бу – футбол, унда олдиндан бирор нарса деб бўлмайди. Лекин 0:2 ни 2:2 га айлантириш ҳам ғалабадек гап. Муҳими, бугун ютқазмадик. Аммо яратилган имкониятлардан етарлича фойдалана олмадик. Энди АГМК билан ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз.
Фикрлар