Каннаваро Конго билан ўйин олдидан: "Эртага бошқача баҳс бўлади"
Ўзбекистон терма жамоаси устози Фабио Каннаваро Конгога қарши беллашувдан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Конго ҳам жуда ажойиб жамоа, тажрибага эга, жисмоний яхши шаклланган жамоа. Бироқ биз уларни ютиш учун ҳаракат қиламиз. Эртага ўйин бошқача бўлади, чунки биз иккита энг юқори даражадаги рақиблар билан ўйнаб бўлдик. Охирги ўйин ҳам осон кечмади, уни таҳлил қилдик.
Биринчи баҳсда Юсупов яхши ўйин кўрсатди. Биз шунчаки бошқа дарвозабонимизга ҳам имконият беришни хоҳладик. Бизда юқори даражадаги 3 та дарвозабонимиз бор.
Мен барчага имконият беришга ҳаракат қиляпман, чунки бу жуда ҳам муҳим тажриба ҳисобланади.".

Фикрлар