Мундиалдаги футболчимиз хориж клублари билан музокара бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ФИФАнинг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланган жаҳон чемпионати футбол жамоатчилигига янги иқтидорлар, салоҳияти баланд футболчиларни кашф қилиб бериши билан ҳам аҳамиятли. 

Гарчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки икки учрашувда Колумбия ва Португалиядан мағлубиятга учраган бўлса-да, мундиалда қатнашаётган футболчиларимизга хориж клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади. 

Хусусан, тажрибали ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов оғир жароҳат олганидан кейин унинг ўрнига терма жамоага жалб қилинган Жаҳонгир Ўрозов ҳам скаутларни ўзига қаратмоқда. 

Айни пайтда клублар миқёсида Самарқанднинг “Динамо” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозовга Россиянинг "Рубин" клубидан чорлов бўлаётгари ҳақида маълумотлар тарқалган эди. 

"Евро-Футбол" нашри журналистлари бу масалада футболчининг манфаатларини ҳимоя қилаётган агент Владимир Коев билан боғланиб вазиятга ойдинлик киритди. 

Футбол агенти айни пайтда Ўрозов атрофидаги ҳолат бўйича эксклюзив маълумотларни берди. 

- Бу футболчига Россиядан қизиқиш доим бўлган. Лекин аниқ таклиф йўқ. Шу билан бирга, Жаҳонгир ҳозирги пайтда Россия чемпионатида ўйнаш вариантини умуман кўриб чиқмаяпти. Менимча, бу унинг томонидан нотўғри қарор. 

Шунга қарамай, ҳозирда Европанинг икки клуби билан музокара олиб боряпмиз. Ҳар куни АҚШда бўлган скаутлари орқали турли клублар вакиллари ёзиб туришибди, - деди Владимир Коев.

22 ёшли Жаҳонгир Ўрозов аслида "Бунёдкор" тарбияланувчиси ҳисобланади. Асосий жамоада бир йил ўйнаганидан кейин иқтидорли ҳимоячи 2023 йили Туркияга йўо олган эди. Хорижда у “Эюпсор” жамоаси шарафини ҳимоя қилди. 

2024 йилнинг ёзида Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Ўрозовни турк клубидан ярим мавсумга ижарага олди ва кейинги йили тўлиқ эркин агент мақомида тўлиқ ўз таркибига қўшиб олди. 

Жаҳонгир Ўрозов Ўзбекистон миллий терма жамоасида жами бешта учрашув ўтказиб, битта гол уришга муваффақ бўлган. 2026 йилги жаҳон чемпионатида ёш ҳимоячи Колумбияга қарши ўтказилган биринчи тур ўйинида иштирок этди. 

Маълумот учун, нуфузли Transfermarkt портали Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозовни 600 минг евро атрофида баҳоламоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчилари муаммо нимада эканини очиб берди

Сени деб бўлди, Ҳусанов!

Сунъий интеллект Ўзбекистон — Конго ўйини ғолибини аниқлади

Ҳусанов Роналду билан нега ва нимани тортишганини айтди

Ўзбекистон – Конго Демократик Республикаси: Ҳал қилувчи ўйинга башорат

Суперклуб Шомуродов учун учта юлдузини ва пул таклиф қилди!

Ўзбекларда шу ўйинчи зўр экан! Футбол скаути Европа клубларини ўзбек футболчисига эътибор қаратишга чақирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!