Месси: Иорданияга қарши ўйнамасам, ҳаммаси тамом бўлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Иорданияга қарши баҳсни ўтказиб юборишни истамаяпти. Бу ҳақда аргентиналик футбол журналисти Лео Парадисо хабар берди.

Журналистнинг таъкидлашича, Мессининг асосий мақсади голлар сонини кўпайтириш эмас. У майдонга тушиш орқали ўйин амалиётини йўқотмаслик ва жисмоний ҳолатини юқори даражада ушлаб туришни истаяпти. 

Жамоа сардорининг фикрича, расмий ўйинларсиз 11 кунлик танаффус жуда узоқ муддат ҳисобланади. Шу боис Месси плей-офф босқичи олдидан ўйин ритмини сақлаб қолиш учун Иорданияга қарши учрашувда камида қисқа вақт бўлса-да майдонга тушишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина Алжир (3:0) ва Австрия (2:0) устидан қўлга киритган ишончли ғалабалардан сўнг гуруҳда биринчи ўринни олдиндан таъминлаб бўлди. Ушбу икки учрашувдаги барча голлар муаллифи айнан Мессининг ўзи бўлди. 1/16 финалда Аргентина Кабо-Верде терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!