1+1=1. ПСЖ Икардини қўлга киритишнинг янги формуласини ўйлаб топди

ПСЖ клуби раҳбарияти "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардини қўлга киритишнинг янги йўлини топди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, парижликлар аргентиналик форвард учун талаб қилинаётган 70 млн еврони тўлашмоқчи эмас ва шунинг учун “нерадзуррилар”га ўзларининг 2 нафар футболчисини қўшиб беришмоқчи. Аниқроғи, Франция чемпиони Леандро Паредес ва Юлиан Дракслерни "Интер"га юбормоқчи.

Парадеснинг айни дамдаги трансфери 20 млн, Дракслерники эса 24 млн еврога баҳоланмоқда.

Мавсумни ПСЖ сафида ўтказаётган Икарди 31 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)