1-дақиқадаёқ гол ўтказиб юборган "Сўғдиёна" 5 дақиқада 3 та гол уриб "Қўқон-1912"ни таслим қилди (видео)

Суперлиганинг 9-турида “Қўқон-1912” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилди.

Қўқондаги ўйин голларга бой бўлди. Якунда 2:3 ҳисобида жиззахликларнинг қўли баланд келди. Шу куни “Сўғдиёна”га ғалаба келтирган голларга Жавоҳир Қаҳрамонов (32', 36') ва Жамшид Болтабоев (34') муаллифлик қилган бўлса, “Қўқон-1912” сафида Сардорбек Азимов (1') ва Якуба Бамба (45+3') гол киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!