10 киши бўлиб қолган "Арсенал" сафардан очко қўлга киритди

  • 22 ноября, 2020, 23:25
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси 9-туридан ўрин олган "Лидс" Юнайтед - "Арсенал" учрашувида ҳисоб очилмади.

Tecno

Ҳар икки жамоа вакиллари қанча ҳаракат қилмасин, гоҳ ҳимоячилар, гоҳ дарвозабонлар хавфни бартараф этаверди. Натижада, кучли тактикага эга мураббийлар курашида ҳисоб очилмади. Бош ҳакам Энтони Тейлор 51-дақиқада рақибига нисбатан қоида бузган Пепени майдондан четлатди ва бу "канонирлар" ҳужуми заифлашишига ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

Ушбу ўйиндан кейин "Арсенал" онлайн турнир жадвалининг 11-поғонасида жойлашган бўлса, "Лидс" 14-ўринни банд этган.

  • 90+7'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+5'

    Рафиньянинг зарбаси устунни титратди.

  • 90+3'

    Букайо Сака ўрнига Мейтленд-Найлз ўйинга қўшилди.

  • 90+2'

    Рақиби билан жиддий тўқнашиб кетган Сака жароҳат олди.

  • 90+1'

    Жарима майдони ичидан Даллас ноаниқ зарба берди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Бернд Ленога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 87'

    Жарима майдонига узатиб берилган тўпга баланд сакраган Бэмфорд зарба берди. Тўп устундан қайтди.

  • 85'

    Себаольос Купердан ўтишга муваффақ бўлди. Купер уни чалиб йиқитди ва ҳақли равишда сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 84'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Саканинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 83'

    Поведанинг яқин масофадан берган зарбасини яна Лено ушлаб олди.

  • 81'

    Обамеянгнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 79'

    Родригонинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси тўсин ва устун туташган нуқтага тегди.

  • 77'

    "Лидс" футболчилари меҳмонларнинг навбатдаги бурчак зарбасини ҳам қайтаришга эришди.

  • 75'

    Гранит Жака стандарт вазиятдан ноаниқ зарба йўллади.

  • 72'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни ўз постини ташлаб чиққан Лено эгаллаб олди.

  • 70'

    Айлинг қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Люк дарвозага зарба йўллай олмади.

  • 68'

    Майдон эгалари рақиб жарима майдони яқинида қисқа паслар билан ҳимоянинг ожиз нуқтасини қидиряпти.

  • 65'

    "Лидс"нинг ҳужумлари тобора хавфлироқ тус ола бошлаяпти.

  • 63'

    Кевин Филипснинг кучли зарбасини Лено қайтарди. Дарвозабонлар яхшигина тер тўкмоқда.

  • 60'

    Обамеянг ўзига ноқулай тарзда келаётган тўпга зарба беришни уддалади. Дарвозабон хавфни бартараф этди.

  • 57'

    Жо Уиллок ўрнига Букайо Сака майдонга тушди.

  • 54'

    Жарима майдонига узатилан тўпни Лено ушлаб олди.

  • 52'

    ВАРга мурожаат қилган Энтони Тейлор Пепени майдондан четлатди.

  • 50'

    Эгзиян Алиоскига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Пепе унга қўли билан зарба бериб юборганди.

  • 48'

    Клихнинг жарима майдонига узатмасига шерикларидан ҳеч ким ета олмади.

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Артетадан юриш: Виллиан ўрнига Рись Нельсон майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Пепе яхши ўйнади ва зарба берди. Тўа тўсин ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 41'

    Клихнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан итб, майдонни тарк этди.

  • 39'

    Стюарт Далласининг зарбаси дарвозагача етиб бормади.

  • 36'

    Уиллок ҳужумда қоида бузди. "Арсенал"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам эрта тугатилди.

  • 34'

    Далласнинг зарбаси ноаниқ кетди. Мезбонлар яна бир яхши имкониятдан наф чиқара олишмади.

  • 33'

    Бьелса шогирдлари тартибли ҳимояланмоқда.

  • 31'

    Бэмфорд ўзига ноқулай позициядан яхши зарба йўллай олди. Лено ўз ўрнида!

  • 29'

    "Лидс" комбинацион ҳужумлари билан рақибга муаммо туғдира оляпти.

  • 27'

    Рафинья жарима майдони ташқарисидан ўз омадини синаб кўрди. Ноаниқ.

  • 25'

    Обамеянг яқин масофадан зарба берди. Тўп у кутган манзилга йўналмади.

  • 24'

    Дани Себальоснинг жарима тўпидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 21'

    Пепенинг жарима майдонига узатмаси зарбага айланиб кетди. Тўп устунга тегди.

  • 20'

    "Тўпчилар" майдон бўйлаб узатмалар амалга ошириб, рақибни югуришга мажбур қиляпти.

  • 17'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Габриэль боши билан дарвозага тўғирлаб юбормоқчи бўлди. Бироқ тўп бошқа томонга йўналди.

  • 15'

    Себальоснинг оёғига хавфли ташланган Даллас огоҳлантирилди.

  • 12'

    Бэмфорднинг яқин масофадан берган зарбасини Лено ушлаб олди.

  • 11'

    Назорат "канонирлар" томонга ўтяпти. Мезбонлар қарши ҳужумда фурсат пойламоқда.

  • 10'

    Илк хавфли вазият меҳмонларда юзага келди: рақибдан тўпни олиб қўйган Себальос дарвозага кучли зарба йўллади. Аммо бироз ноаниқ.

  • 7'

    Пепе қанотдан марказга юрди. Ҳимоячилар унга ҳалал беришни уддалади.

  • 6'

    Рафиинья катта бўлиққа эга бўлди ва зарба берди. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 3'

    Майдон эгалари дастлабки дақиқалардаёқ тўп назоратини эгаллашга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқа ичида старт олади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию