10 киши бўлиб қолган "Сити" даҳшатли камбэк қурбонига айланди

Англия Премьер-Лигаси 37-туридан ўрин олган "Брайтон" - "Манчестер Сити" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Драматик кечган ушбу баҳс мезбонларнинг ажойиб камбеки эвазига 3:2 ҳисобида якун топди.

Дастлаб, 2-дақиқада Илкай Гюндоган ҳисобни очди, бироқ 10-дақиқада "Сити" майдонда бир киши кам бўлиб қолди: Канселу қўпол фоли учун майдондан четлатилди. 10 киши бўлиб қолганига қарамай, "шаҳарликлар" 48-дақиқада Фоденнинг голи вазига ҳисобни 0:2 кўринишига келтиришга муваффақ бўлди, бироқ шундан сунг, "Брайтон" ўйинни кучайтирди ва охири ўз мақсадига эришди. 50, 72 ҳамда 76-дақиқаларда урилган голлар мезбонларнинг ажойиб камбэкига сабабчи бўлди ва ўйин уларнинг ғалабаси билан якунланди.

Маълумот учун, ушбу учрашув трибуналарга мухлислар қайтганидан сўнг бу стадионда ўтказилган илк ўйин эди. "Брайтон" мухлисларнинг "қайтиши"ни чиройли ғалабаси билан нишонлади. Уларни табриклаймиз!

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Брайтон" ажойиб камбэки эвазига ғалабани илиб кетди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Дарвозабон қаҳрамон! "Брайтон" жарима майдончаси ичида бўлган вазиятда дарвозабон даблсейв амалга оширди!

  • 85'

    "Брайтон" устунликни ҳозирча бериб қўйгани йўқ. Кузатамиз.

  • 82'

    Фернандиньо сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 80'

    Мезбонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, хавфли вазият юзага келмади.

  • 79'

    Родриго сариқ карточка олди.

  • 78'

    "Манчестер Сити" сафида ўзгариш: Бернарду Силва ўрнига Габи Жезус ўйинга қўшилди.

  • 78'

    "Брайтон" аъзолари майдонда яйраяпти.

  • 76'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Брайтон" нималар қилиб ташлаяпти! Жарима майдончаси ичидаги хатодан унумли фойдаланган Ден Берн жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 3:2!

  • 75'

    Маҳрезнинг зарбасини дарвозабон Роберт Санчес ушлаб олди!

  • 73'

    Бернарду Силвага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 73'

    "Сити" тезкор жавоб қайтармоқчи. Ҳужумлар сони кўпайди.

  • 72'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Брайтон" ниҳоят ҳисобни тенглаштирди! Жарима майдончаси ичига оширилган тўпни Вебстер боши билан дарвозага жойлаб қўйди! 2:2!

  • 71'

    Жарима зарбаси ижро этилади.

  • 69'

    "Брайтон" "Манчестер Сити" жарима майдончаси атрофида тинмай ҳужумлар уюштирмоқда.

  • 65'

    "Брайтон"да ўзгариш: Стивен Альсате ўрнига Энди Зекири ўйинга қўшилди.

  • 64'

    "Брайтон" тинмай штурм уюштирмоқда. "Сити" ўз услубига зид равишда ҳимояланмоқда.

  • 62'

    Зинченко қаҳрамон! Жарима майдончаси чизиғи устидан берилган кучли зарба Зинченкога тегиб қайтди!

  • 60'

    Якуб Модернинг узатмасига Паскал Гросс ета олганида хавфли ҳужум кўришимиз мумкин эди.

  • 59'

    Уххх, бир баҳя қолди! "Сити" сўнгги сонияда жарима майдончасидан тўпни узоқлаштира олди, акс ҳолда гол бўлиши мумкин эди!

  • 56'

    Илкай Гюндоган ўрнига Фернандиньо ўйинга қўшилди.

  • 55'

    Илкай Гюндоган ўйинни давом эттиролмайдиганга ўхшамоқда. Кераксиз жарлҳатнинг ўрни эмас, Гвардиола куч тежайди ва уни алмаштиради.

  • 54'

    Якуб Модер жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 50'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Леандро Троссард кучли зарбаси билан тўпни тўққизлик бурчакка михлаб қўйди! 1:2! Ҳисоб қисқарди!

  • 48'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Фил Фоден рақибларнинг хатосидан унумли фойдаланди ва дарвозанинг ўнг бурчагини моҳирлик билан нишонга олиб, ҳисобни йириклаштирди. 0:2!

  • 47'

    "Брайтон" таймни ўзгариш билан бошлаб олди: Жаҳонбахш ўрнига Адам Лаллана ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда, биз ҳам қайтамиз.

  • 45+5'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+4'

    "Сити" шошмаяпти.

  • 45+3'

    Бернарду Силва жарима майдончаси чизиғи устида йиқилиб тушди, ҳакам ўйинни давом эттиришни сўради.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Бурчакдан тўпни Фоден ўйинга киритиб берди, зарба эса ноаниқ.

  • 44'

    Маккалистернинг саъй-ҳаракатлари жамоасига бурчак тўпи келтирди.

  • 42'

    Бурчак тўпидан сўнг шаҳарликлар жарима майдончаси ичида палапартиш вазият юзага келди, бироқ Рубен Диаш сўнгги сонияда улгуриб қолди.

  • 41'

    Паскал Гросс жарима майдончаси ичига тўпни узатиб берди, хавфли ҳужум юзага келмади.

  • 40'

    Жаҳонбахшнинг жарима майдончаси ичига йўллаган узун пасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 37'

    Паскал Гросс офсайд ҳолатида қолиб кетди.

  • 35'

    Майдон марказида тўп учун кураш жиддий кечмоқда.

  • 34'

    Маккалистер яхши ҳаракат қилди. Бироқ Эдерсон ҳаммадан эрта тўпга эга чиқди.

  • 30'

    Чап қанотдан мезбонлар хавфли ҳужум уюштирган эди, бироқ Жаҳонбахшнинг сўнгги узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 28'

    "Брайтон"да ҳам мажбурий ўзгариш: Денни Уэлбек ўрнига Леандро Троссард ўйинга қўшилди.

  • 27'

    Алиризо Жаҳонбахш огоҳлантирилди. 

  • 25'

    Ўйинда кичик тўхталиш юзага келди.

  • 24'

    "Брайтон" аъзоси Денни Уэлбекка майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 23'

    Маҳрез бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар яхши ўйнади.

  • 21'

    "Манчестер Сити" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келмади.

  • 20'

    Рияд Маҳрезнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи.

  • 18'

    Алиризо Жаҳонбахш жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бироқ хавфли вазият юзага келмади.

  • 15'

    "Манчестер Сити"да ўзгариш: Ферран Торреснинг ўрнига ҳимоячи Эрик Гарсия ўйинга қўшилди.

  • 14'

    "Брайтон" футболчилари бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беришади.

  • 12'

    Йўқ, Канселу ўйиндан четлаштирилади. "Манчестер Сити" ўйинни 10 киши бўлиб давом эттиради.

  • 11'

    Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади, қизил карточка бекор қилиниши мумкин!

  • 9'

    Қизил карточка! Бош ҳакам бу қўполлик учун Жоау Канселуга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди! Даҳшат старт!

  • 7'

    "Брайтон" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади. Қарши ҳужум.

  • 6'

    Паскал Гросснинг тезкор ҳаракатлари туфайли "Брайтон" бурчак тўпига эга чиқди.

  • 2'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Илкай Гюндоган ҳисобни очди! Бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланилди ва тезкор гол урилди! 0:1!

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!