10 йилда 10 та чемпионлик!

"Бавария" ҳужумчиси Кингсли Коман фаолияти давомида ажойиб натижани қайд этди.

24 ёшли франциялик футболчи сўнгги 10 йилда кетма-кет 10 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. У дастлаб, ПСЖ сафида 2 марта Франция чемпиони бўлди. Кейин “Ювентус” таркибида 2 марта А Серияда ғолиб чиқди.  Охирги 6 йилда “Бавария” билан Бундеслиганинг бош совринига эга чиқмоқда.

Коман жорий мавсум “Бавария”да жами 36 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 13 та голли узатма ёздириб қўйди.

Кингслининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!