10 ёшли болл-бойни итариб юборган австралиялик футболчи 4та ўйинга четлатилди (видео)
Ads

"Аделаида Юнайтед" клуби футболчиси Майкл Мэрроун Австралия кубоги финалида майдон четида турган болл-бойни жазолади. Бу ҳақда FourFourTwo нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки, "Сидней"га (1:2) қарши баҳсда Мэрроун тўпни узоқ вақт беришни истамаган 10 ёшли болакайни атайин зарб билан итариб юборди. Ушбу ҳолат юзасидан Австралия футбол федерацияси Мэрроунни чемпионатнинг 4та ўйинига четлатди. Шуларнинг 2таси шартли равишда.

Қуйида ушбу ҳолатга гувоҳ бўлишингиз мумкин: