100 миллион евро унинг фикрини ўзгартирди!

“Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Бернарду Силва “Барселона”га ўтиш фикридан қайтди ва ўзини бутунлай “шаҳарликлар” жамоасига бағишламоқчи, деб хабар тарқатди The Athletic нашри.

28 ёшли футболчи анчадан бери Испания чемпионатига кўчиб ўтишни режалаштириб юрганди. Манчестерликлар ҳам уни қўйиб юбришга қаршилик қилмади. Улар “Барселона” қизиқаётган ўйинчининг бадал пулини 100 миллион евро қилиб белгилади.

Табиийки, молиявий инқироздан қутила олмаётган каталонияликлар бир футболчи учун бунча маблағ сарфламайди.

Бернарду Силванинг манчестерликлар билан ҳамкорлиги 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Мутахассислар томонлар ўзаро келишувни янгилаши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!