11 та сариқ ва 1 та қизил кўрсатилган ўйинда "Селтик" "Рейнжерс"дан устун келди
Шотландия чемпионати 21-туридан ўрин олган "Селтик" - "Рейнжерс" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Гонсалвеш ва Бернардунинг голларига Тавернье бир маротаба жавоб қайтарди.
Шу тариқа, "Селтик" очколарини 51 тага етказиб олган ҳолда, Шотландия чемпионати турнир жадвалида яққол пешқаадмга айланди. 43 очкоси бор "Рейнжерс" эса иккинчи поғонани банд этиб турибди.
Қайд этиш лозим, учрашув ўта шиддатли ва курашларга бой ўтди. Ўйин давомида ҳакам футболчиларга 11 та сариқ ва 1 та қизил карточка кўрсатди.
Фикрлар