13 та учрашувда чемпион бўлган футболчи жамоасидан юз ўгирди

Кетма-кет саккизинчи чемпионлигини қўлга киритган “Бавария” ПСЖнинг 18 ёшли футболчиси Ньянзу Куасси билан трансфер масаласида келишиб олди.

18 ёшли ҳимоячи 30 июнь куни якунланадиган шартномасини узайтирмайдиган ва Мюнхенга кўчиб ўтадиган бўлди.

 “Бавария” Куасси билан беш йиллик шартнома имзолайди. Ярим йил олдин ПСЖда дебютини ўтказган ҳимоячи парижликлар таркибида 13 та учрашув ўтказиб, учта гол ва битта гол пас билан мухлису мутахассислар эътиборини қозонди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар