15,5 килограммлик Стэнли кубогининг янги ғолиби аниқланди

Райн О'Райлли, Алекс Пьетранжело, Брэндон Шенн ва Зак Сэнфорддлар томонидан киритилган шайбаларга бостонликлар сафида Мэтт Гризлик бир бор жавоб қайтара олди холос. Шу тариқа сериядаги устунлик 4:3 га етди Крейг Берюби шогирдлари Стэнли кубоги ғолиби бўлишди.

Қайд этиш жоиз, Миссури штати вакиллари 52 йиллик тарихлари давомида илк бор мазкур нуфузли мусобақада зафар қучишди. Маълумот учун, Стэнли кубоги 15,5 кглик оғирликка эга бўлиб, кумуш ва никелдан тайёрланган. Унинг баландлиги эса 89,54 сантиметрни ташкил этади.

Бостон - Сент-Луис 1:4 (0:1, 0:1, 1:2)

0:1 – 17 О'Райлли

0:2 - 20 Пьетранжело

0:3 - 51 Шенн

0:4 - 55 Сэнфорд

1:4 - 58 Гризлик

Сериядаги ҳисоб: 3-4.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!