Мареска «Манчестер Сити» футболчиларининг ўйинини баҳолади
«Манчестер Сити» Лига кубоги 1/8 финалида «Брайтон»ни пенальтиларда 4:3 ҳисобида мағлуб этди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Англия Лига кубогининг «Брайтон»га қарши учрашувида жамоанинг айрим футболчилари кўрсатган ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Менимча, кетма-кет иккита мураккаб ўйиндан кейин бу сафар Марк Геҳи жуда яхши ҳаракат қилди. Шерки, Фоден, Ковачич, Рейс, Льюис ва О’Райли ҳам яхши ўйнашди. Уларнинг айримлари кўп ўйин амалиётига эга бўлмаяпти, аммо жамоага керак бўлган пайтда майдонга тушишга тайёр эканликларини кўрсатишди», — дея Маресканинг сўзларини City Report нашри келтирмоқда.
Лига кубогининг 1/8 финалида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брайтон»ни мағлуб этди. Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса «шаҳарликлар» 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Изоҳлар (0)