15 июнь куни Сабриэль Матиас жиддий рақибга тўқнаш келади
Супер енгил вазнда(63,5 кг) IBF йўналишида жаҳон чемпиони пуэрто-риколик Сабриэль Матиас(20-1,20 КО) 15 июнь куни ўз уйида чемпионлик камарини ҳимоя қилади, деб хабар беради ESPN инсайдери Майк Коппингер.
Матиаснинг рақиби мағлубиятсиз серия қайд этаётган австралиялик Лиам Паро(24-0,15 КО) бўлади.
Маълумот учун, Сабриэль камарининг биринчи ҳимоясини ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевга қарши ўтказиб, уни мағлуб этганди.
Фикрлар