15 ёшли Мбаппе ПСЖ сафида дебют қилди

  • 17 декабрь, 2022, 12:12
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ярим ҳимоячиси Итан Мбаппе клуби сафида илк бор майдонга тушди. Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг 15 ёшли укаси ҳисобланади.

Tecno

У 16 декабрь, жума куни "Париж"га қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Баҳс 30 дақиқадан иборат бўлган 2 та тайм форматида ўтказилди. Кичик Мбаппе Фабиан Руис ўрнига 45-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, эртага унинг акаси Килиан Мбаппе ЖЧ финали доирасида Аргентига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 20:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!