Бизга ўт, беш йиллик зўр шартнома оласан!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида “Ньюкасл” таркибида порлаётган Энтони Гордон Германия Бундеслигасида иш топиш вариантига эга.

Ҳужумкор футболчини Бундеслиганинг энг қудратли клуби “Бавария” сотиб олмоқчи, деб хабар беради Sky Sport нашри.

Манбага кўра, немис топ-клуби раҳбарияти Гордон билан беш йиллик узоқ муддатли шартнома тузишга ва яхшига маош тўлашга тайёр.

Англия томони ўз футболчисини сотишдан тахминан 90 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида 25 ёшли ярим ҳимоячи 26 та ўйинда иштирок этган. Энтони ўз ҳисобига олтита гол (учтаси пенальтидан) ва иккита голли узатмани ёздириб қўйган.

Гордонга Англия ва Испания чемпионатларидаги гранд клублардан ҳам манфаатлари таклифлар келиб тушишда давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!