16 йиллик совринли серия кутилмаганда тўхтади

Ўз даврида “Барселона”да порлаган Дани Алвес айни пайтда “Сан Пауло” шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда ушбу жамоа чемпионлик учун курашни эрта тарк этди.

Бунгача, “Сан Пауло” Паулиста лигаси, Бразилия кубоги, “Либертадорес” кубоги, Жанубий Америка кубоги каби мусобқалардан ҳам чиқиб кетган эди.

Шу тариқа, Дани Алвес 16 йилдан буён илк бор мавсумни бирор совринсиз якунлайдиган бўлди. Умумий ҳисобда, бразилиялик юлдуз 42 та соврин соҳиби бўлган. Уларнинг аксариятини, яъни, 23 тасини “Барселона” таркибида қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!