16 ёшли дарвозабон пенальтини қайтариб вафот этди
Бразилия футболида нохуш воқеа содир бўлди. Ҳаваскор жамоалардан бири ташкил қилган машғулотдаги кучли зарба дарвозабон Эдсон Лопес Гама умрига нуқта қўйди.
Marca нашрининг маълум қилишича, 16 ёшли дарвозабон пенальтини қайтарган ва майдонга йиқилиб, қайта турмаган.
11 метрлик нуқтадан йўлланган зарба Гаманинг кўкрак қафасига теккан. У касалхонада жон бергани айтилмоқда.
Эдсон Лопес Гама шу пайтга қадар бир неча бор тиббий кўрикдан ўтган ва унда ҳеч қандай юрак касаллиги аниқланмаган эди.
Фикрлар