16 ёшли вундеркинд Чемпионлар лигаси тарихига кирди
“Боруссия”нинг 16 ёшли ҳужусчиси Юссуф Мукоко Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида “Зенит”га қарши учрашувнинг 58-дақиқасида майдонга туширилди.
Юссуф майдонга қадам босиши билан “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирди.
Мукоко жорий йилнинг август ойидан дортмундликларнинг асосий таркибига қўшилди. 16 ёшгача тўлгач, Бундеслига ўйинларида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлди.
Юссуф Мукоко “Боруссия”нинг 17 ва 19 ёшгача бўлган жамоалари таркибида жами 86 та учрашувда 128 та гол уриб, мутахассислар эътиборини қозонган.
Фикрлар