17 ёшли футболчини ток урди ва у воқеа жойида вафот этди
Кутилмаган фожиа.
Англиянинг “Фильде” клуби академияси тарбияланувчиси Люк Беннет бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди.
Тергов маълумотларига кўра, футболчи электр узатиш қурилмасининг металл устунига теккан ва натижада катта кучланишли электр токи уриши натижасида вафот этган.
Фожиа юз берган жойга чақирилган тиббий тез ёрдам шифокорлари ҳам 17 ёшли йигитнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлмаган. Воқеа жойида Беннеттдан ташқари яна иккита ўспирин бўлган, аммо улар жиддий жароҳат олмаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар