18 ой майдонга тушмаган футболчи Шотландия топ клубига кўчиб ўтмоқда

"Селтик" "Бёрнли" дарвозабони Жо Харт хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда The Telegraph.

Манбага кўра, Шотландия топ клуби 33 ёшли футболчини "Саутгемптон"дан ижарага олинган Фрейзер Форстерга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

30 июнь куни эркин агентга айланадиган Харт жорий мавсумда АПЛ клуби сафида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!