18 ёшли бразилиялик футболчига Европанинг 5 та гранд клуби харидор бўлмоқда
Бразилиянинг "Палмейрас" клуби ҳужумчиси Габриэл Верон Европа грандларининг диққат марказида бўлиб турибди.
Todo Fichajes нашри тарқатган хабарга қараганда, 18 ёшли бразилиялик футболчи учун "Реал", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Ювентус" ва "Милан" клублари даъвогарлик қилмоқда. Унинг трансфер нархи 25 млн еврога баҳоланмоқда.
Верон “Палмейрас” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 27 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар