18 ёшли Хадсон-Одои "Челси"да 10,5 миллион евро маош олади

Лондоннинг "Челси" клуби  ҳужумкор ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои тез орада “аристократлар” билан амалдаги шартномасини узайтиради.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга қараганда лондонликлар 18 ёшли англиялик футболчи билан янги шартнома имзолаш бўйича келишувга эришишган. Унга кўра Хадсон-Одои “Челси” билан узоқ йиллик шартнома имзолайди ва йилига 10,5 миллион евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Бавария” Хадсон-Одоини сотиб олишга уруниб кўрган эди. Аммо, “Челси” мюнхенликларнинг бу борадаги таклифини рад этди.

Маълумот учун, Хадсон-Одои ўтган мавсум “Челси” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!