18 ёшли юлдузча “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Тоттенхэм”ни менсимади!
“Брайтон”да порлай бошлаган 18 ёшли Эван Фергюсон бир неча гранд клублар эътиборига тушди.
Ёзги трансферлар даврида “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Тоттенхэм” истеъдодли ўйинчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётган эди. Бироқ, Фергюсон уларнинг чорловини қабул қилмади.
Манбаларнинг ёзишича, Эван ҳозирги жамоасида қолишни маъқул кўрмоқда. Ирландиялик футболчи жорий мавсумда турли мусобақаларда жами 25 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва бешта ассист ёздириб қўйди.
Мутахассислар томонидан бўлажак суперюлдуз, деб баҳоланаётган бу футболчининг трансфер суммаси 10 миллион еврога кўтарилган.
Фикрлар