19 август куни 3 нафар профессионал боксчимиз рингга кўтарилади

  • 12 август, 2018, 12:30
  • 0
  • Бокс

Жорий йилнинг 19 август куни Россиянинг Екатеринбург шаҳри яна бир йирик профессионал бокс кечасига мезбонлик қилади. Мазкур бокс оқшомида 9 та профессионал жанг ўтказилиши режалаштирилган.

Уларнинг учтасида 3 нафар ҳамюртимиз – Равшанбек Умурзоқов (4-0-0), Сардор Музаффаров (2-1-0) ва Жалолиддин Ўктамов (2-1-0) юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Равшанбекка бу тўқнашувда филиппинлик тажрибали Эден Сонсона (36-8-2) рақбилик қилса, Сардор россиялик енгилмас боксчи Мурад Рабаданов (3-0-0) билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади.

Вакилларимиз иштирокидаги учинчи жангда эса Жалолиддин Ўктамов камерунлик Даниэл Негатга (1-18-0) қарши рингга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!