19 ёшли франциялик футболчи Милан грандларининг эътиборига тушди

"Милан" ва "Интер" клублари "Бордо" ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени учун кураш бошлашди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра Милан грандлари 19 ёшли французни Европа футболининг бўлажак юлдузларидан бири деб ҳисоблашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Тчуаменига “Бавария”дан ҳам қизиқишлар мажудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Тчуамени жорий мавсум “Бордо” сафида 16та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол уришга эришди. Унинг трансфер нархи эса 5 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!