19 ёшли футболчи катта клублар орасида талаш бўлмоқда

"Реал Мадрид" клуби ҳимоячи Ярек Гасиоровскига қизиқиш билдирмоқда.

АС нашрининг хабарига кўра, мадридликлар 19 ёшли ҳимоячига жиддий эътибор қаратмоқда. Унинг трансфери катта аҳамият касб этади деб ўйланмоқда. Бундан ташқари, Испания ёшлар терма жамоаси футболчисига "Интер", "Атлетико Мадрид" ва "РБ Зальцбург" клублари ҳам эътибор қаратмоқда
.
Гасиоровски билан шартномада 45 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган. У жамоада 20 та ўйинда майдонга тушса, шартнома автоматик равишда бир йилга узайтирилади ва бонус сумма ҳам ошади.
Ҳимоячи шу пайтгача Ла Лигада 14 та ўйин ўтказиб, битта сариқ карточка ишлаб олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!