19 ёшли ҳужумчи Бундеслигада рекорд ўрнатди

TIGGO 2 PRO

"Айнтрахт"нинг 19 ёшли қанот ҳужумчиси Жан-Маттео Баойя Бундеслиганинг 26-турида "Бохум"га қарши ўтказилган ўйинда (1:3) 37,16 км/соат тезлик билан турнир рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Бундеслиганинг Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси хабар берди.

Шу пайтгача Германия чемпионати тарихида бирорта ҳам футболчи 36,82 км/соатдан юқори тезликка эришмаган эди.

Ушбу учрашувда Баойя гол урди. У 32-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Жорий мавсумда Баойя барча мусобақаларда жами 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг қиймати 7,5 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!