19 ёшли Санчо Англия термасида "дубль" қайд этди. Ундан кичикроқ ёшда фақат Руни 2 та гол урган

"Боруссия Дортмунд" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо Евро-2020 саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Англия ва Косово (5:3) баҳсида иккита гол урди.

Санчо беллашувнинг 44 ва 45-дақиқаларида гол урди.

У терма жамоада 19 ёш-у 159 кунлик эканлигида "дубль" қайд этди. Ундан кичикроқ ёшда фақатгина Уэйн Руни (18 ёш-у 241 кунлик) 2 та гол ура олган.

Бундан ташқари, Санчо ХХI асрда таваллуд топган футболчилар орасида Англия термаси сафида гол урган илк футболчига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!