19 ёшли теннисчи "US Open" чемпионига айланди

Теннис бўйича Америка очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасидаги финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда испаниялик Карлос Алькарас Норвегия шарафини ҳимоя қилувчи Каспер Рууд билан куч синашди.

4 сет давом этган ўйин 19 ёшли Алькараснинг ғалабаси билан ниҳоясига етди. Биринчи сетни ютиб олган Карлос иккинчисини бой берди. Учинчи сетда кучлар деярли тенг келди ва томонлар тай-брекка мурожаат этишга мажбур бўлди. Теннис лотереясида испан ракетка устасининг қўли баланд келди. Руҳий устунликка эга бўлган Алькарас 4-сетда баҳс тақдирини ҳал этди. Якуний ҳисоб - 6:4, 2:6, 7:6(7:1), 6:3.

Энди у 2000 рейтинг очкосини қўлга киритади. Финалчи Руудга эга 1200 очко тақдим этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Yuldashev
12/09/2022 18:42
Надалга муносиб ўринбосар пайдо бўлди Испанияда.