2 дақиқада 2та гол урган "Металлург" ғалабани "Андижон"дан тортиб олди
Ўзбекистон Суперлигаси 18-тури доирасидаги "Андижон" ва "Металлург" жамоалари ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Усмонали Исмоналиев 73-дақиқа урган голи билан ҳисобни очди. Бунга бекободликлар 87 ва 89-дақиқаларда Темиров ҳамда Нагаев томонидан киритилган голлар эвазига жавоб қайтарди.
Ушбу ғалаба натижасида "Металлург" очколари сонини 19 тага етказиб олган ҳолда, онлайн жадвалда 10-ўринга кўтарилди. Сўнгги поғонадаги "бургутлар" 12 очко жамғарган.
Фикрлар