2 курашчимиз Осиё чемпионатининг бронза медали учун курашади

Бугун Хитойнинг Циан шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олди. Хабар берганимиздек, мазкур қитъа биринчилигини эркин курашчилар бошлаб беришди.

Айни пайтга келиб, кечки дастурда медаллар учун курашувчи полвонлар номи маълум бўлди. Унга кўра, 57 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Маҳмуд Шавкатов тожикистонлик Ҳикматилло Воҳидовга қарши гиламга чиқади. Шунингдек, Осиё ўйинлари бронза медали соҳиби Сирожиддин Ҳасанов (-65 кг) ҳам учинчи ўрин учун баҳс олиб бориши маълум.

Таъкидлаш жоиз, ҳар икки курашчимиз ҳам ярим финалда имкониятни бой беришган. Ҳасанов эндиликда шоҳсупага кўтарилиши учун эронлик Пеиман Биябанини мағлуб этиши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!