2 нафар дзюдочимиз олтин медаль учун татамига чиқади

БААнинг Фужайра шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатида вакилларимизнинг муваффақиятли иштироки давом этади. Айни пайтда кечки дастурда курашувчи иштирокчилар номи маълум бўлди.

Қувонарлиси, терма жамаомизнинг икки вакили Осиё чемпионлиги учун курашиш имкониятини қўлга киритди. -81 килораммда Шарофиддин Болтабоев ярим финалда Осиё ўйинлари чемпиони қозоғистонлик Дидар Ҳамзани мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Таъкидлаш жоиз, бу Болтабоев учун фаолиятида қитъа биринчилигидаги иккинчи финал бўлади. Вакилимиз 4 йил муқаддам ўтган Осиё чемпиоатида финалгача етиб борган.

Шунингдек, Гулноза Матниязова (-70 кг) ҳам финал йўлланмасини қўлга киритди. Худди шундай вазиятни унда ҳам учратиш мумкин, яъни Гулноза ҳам 2015 йил Қувайтда ўтган қитъа чемпионатида финалга йўл олган.

Афсуски, -73 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Ҳикматиллоҳ Тўраев ярим финалда амалдаги жаҳон чемпиони жанубий кореялик Ан Чангримга имкониятни бой бериб қўйди. Энди у бронза медали учун тожикистонлик Сомон Маҳмадбековга қарши татамига чиқади.

Финал:
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Уганбатар Отгонбатар (Мўғилистон)
-70 кг: Гулноза Матниязова – Шихо Танака (Япония)
3-ўрин учун:
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Сомон Маҳмадбеков (Тожикистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!