2 та қизил карточка ва пенальти бўлган баҳсда "Барселона" камбэк амалга ошириб финалга йўл олди!

Испания Кубогида илк финалчи номи маълум бўлди. 

Андалусияда 0:2 ҳисобида ютқазган "Барселона" ўз майдонида ирода кўрсатиб, "Севилья" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди ва финалга йўл олди. Таърифга тил ожиз!

Биринчи бўлим бошида Усмон Дембеле ҳисобни очган бўлса, 73-дақиқада каталонияликлар посбони Тер Штеген қаҳрамонлик кўрсатиб, меҳмонлар хавбеки Лукас Окампоснинг пенальтисини қайтарди. Айни мана шу нарса "кўк-анорранглилар"га мотивация бўлган бўлса, ажаб эмас! 90+2-дақиқада "Севилья" аъзоси Фернандо қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

90+4-дақиқада Пике икки ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштириб, баҳсни қўшимча бўлимларгача олиб борилишига сабабчи бўлди. Қўшимча бўлимда эса Брэйтуэйт ғалаба тўпини киритди. Камбэк!

Каталонияликлар финалда "Леванте" — "Атлетик" (Бильбаода 1:1 ҳисоби қайд этилган) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келишади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!