20 нафар ўзбекистонлик футболчи фаолият олиб борадиган чемпионат тўхтатилди

Тожикистон футбол федерацияси футбол бўйича барча мусобақалар тўхтатилганлигини эълон қилди. Федерация COVID-19 коронавируси профилактикаси бўйича Республика махсус коммисиясининг қарорларини қўллашини билдирган.

Шу боис, ушбу ташкилот байроғи остида ўтадиган барча мусобақалар 10 майга қадар тўхтатилди. Аммо кечадан бошланган миллий чемпионатнинг 4-тур баҳслари давом эттириб қўйилиши таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон чемпионатида 20 нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!