20 ёшли футболчи жаҳон чемпионатлари рекордини ўрнатди
Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Йохан Манзамби Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Жазоирга қарши ўтказилган ўйиндан сўнг мундиаллар тарихига кирди.
Opta маълумотларига кўра, 20 ёш ва 261 кунлик Манзамби 1966 йилдан буён олиб борилаётган батафсил статистика даврида бир жаҳон чемпионати доирасида бешта самарали ҳаракат (гол ёки голли пас) қайд этган энг ёш футболчига айланди. Ҳозирча унинг ҳисобида учта гол ва иккита голли узатма бор.
Қизиғи шундаки, XXI асрда 21 ёшдан кичик футболчилар орасида бундай натижага фақат бир нафар ўйинчи – Германия ярим ҳимоячиси Томас Мюллер эришган эди. У 2010 йилги жаҳон чемпионатида саккизта самарали ҳаракатни ўз ҳисобига ёздирган.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Швейцария терма жамоаси Жазоирни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Манзамби биринчи голда Брель Эмбологa аниқ голли пас берди, шундан сўнг Дaн Ндойе ҳисобни ошириб, швейцарияликларнинг устунлигини мустаҳкамлади. Ушбу ғалаба туфайли Швейцария мусобақанинг 1/8 финалига йўл олди.

Фикрлар