200: Роналду янги чўққига яқинлашди
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 7-турида “Ан-Наср” футболчилари “Аш-Шабаб” майдонидан 2:1 ҳисобидаги қийин ғалаба билан қайтди.
Риёдликларга навбатдаги уч очкони келтирган голга Криштиану Роналду ўйиндаги тўхталишлар учун қўшиб берилган вақтнинг еттинчи дақиқасида пенальтидан киритди.
Бу 39 ёшли ҳужумчининг профессионал фаолиятидаги 907-гол сифатида қайд этилди.
Эътиборли жиҳати шундаки, португалиялик ҳужумчи фаолиятида 198-маротаба пенальтини амалга оширди. Тез орада Роналду пенальти тепиш бўйича иккиюзлик маррани забт этади.
Криштиану 11 метрлик нуқтадан ўзининг 168-голини урди. “Ан-Наср”га келганидан буён моҳир тўпурар 19 маротаба пенальти тепиб, уларнинг барчасини аниқ бажарган.
Фикрлар