2007 йилдан буён илк марта ЕЧЛ чорак финалида Италиянинг икки жамоаси иштирок этади
Ads

Хабарингиз бор кеча Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида “Рома” ўз майдонида “Шахтёр”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб мусобақанинг чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ А Сериянинг бошқа бир жамоаси - “Ювентус” Лондонда “Тоттенхэм”ни (2:1) таслим этиб, 1/4 финалга йўл олган эди.

Gracenote Live нашри тарқатган хабарга кўра 2006/07 йилги мавсумдан буён илк марта Италиянинг икки клуби ЕЧЛ чорак финалида ўйнайди. Эслатиб ўтиш лозимки, сўнгги марта бундан 11 йил муқаддам “Милан” ва “Интер” Чемпионлар лигаси чорак финалига қадар етиб келишган эди.

Маълумот учун, ЕЧЛ 1/4 финалига 16 март куни қуръа ташланади. Айтиш керакки, қуръа қоидаларига кўра ушбу босқичда бир мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган жамоалар ўзаро тўқнаш келишлари мумкин.

Минбар

Барча блоглар