2017 йилнинг энг яхши стадиони маълум бўлди (фото)
Ads

Москвадаги “Лужники” стадиони StadiumDB.com сайти экспертлари талқинида жаҳоннинг энг яхши стадиони деб топилди.

Бешта архитектордан иборат экспертлар гуруҳи стадионларни 3та меъзон (архитектуравий баҳоси, кўпфункциялилиги ҳамда замонавий инновация имкониятларидан фойдаланилганлиги) асосида баҳолашган. Ушбу рейтингда эса биринчи ўринни ЖЧ-2018 очилиш учрашувига мезбонлик қилувчи “Лужники” ўйингоҳи эгаллади. Кучли учликка эса “Ю Арена” (“Нант”, Франция) ҳамда “Мерседес-Бенц Стэдиум” (“Атланта”, АҚШ) кирди.