2018 йил Чехия футболи учун энг ёмон йил бўладиган бўлди

Аввал хабар берганимиздек Чехия терма жамоаси бугун “Ростов Арена”да Россияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди ва 5:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эътиборлиси, бу Чехия терма жамоаси тарихидаги иккинчи энг йирик мағлубият бўлди. Уларнинг тарихдаги энг йирик мағлубиятларига ҳам у қадар кўп вақт бўлмади. Аниқроғи, Чехия ЖЧ-2018 бошланишидан аввал Австралия терма жамоасига 4:0 ҳисобида ютқазиб қўйишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!