2018 йилги Франция Суперкубоги учрашуви Хитойда бўлиб ўтади
Ads

Франция профессионал лигаси 2018 йилги мамлакат Суперкубоги учун баҳс Хитойда ўтказилади.

Get French Football News нашри тарқатган хабарга қараганда чемпион ва кубок соҳиби ўртасидаги Франция Суперкубоги учрашуви жорий йилнинг 4 август куни Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, кетма-кет 5 мавсумдан буён ушбу совринни ПСЖ клуби қўлга киритиб келмоқда.