2019 йилги мавсум учун футбол клубларини лицензиялаш регламенти тайёр
Ads

Футбол клубларини 2019 йилги мавсум учун лицензиядан ўтказиш регламенти тайёр ҳолга келтирилди.

ПФЛ Суперлига ва Про-лиганинг ҳар икки гуруҳида иштирок этаётган жами 30 та футбол клубига лицензиялаш бўйича регламентни мавсум якунига етмасидан турибоқ жўнатган эди. Яъни, улар 2019 йилги мавсум талаблари ҳақида аввалданоқ яхши билишади.

Энди эса футбол жамоатчилиги лицензиялаш бўйича талаблардан воқиф бўлиш имкониятига эга. ПФЛ ўтказган мусобақаларда иштирок этган клубларни талаблардан тезроқ бохабар қилиш шунинг учун керак эдики, уларда 2019 йилги мавсум учун режалар ишлаб чиқиш учун етарлича вақт бўлиши лозим. Энди эса регламент матнлари қайта кўриб чиқилди, мавжуд айрим камчиликлар тўғриланди. Асосий талаблар эса ўзгаришсиз қолди.

Лицензиялаш талабларини ишлаб чиқишда ПФЛ комиссияси ОФК лицензиялаш талабларидан келиб чиқди. Бунда ОФК талабидан фарқ қилаётган асосий жиҳат футбол академиялари масаласидир. ПФЛ бу талаб ҳақида футбол клубларини бир йил давомида огоҳлантириб келди. Демак, футбол клубларида бунинг учун пойдевор қўйишга фурсат бўлди. Навбат ишнинг боришини назорат қилиш ва талабларни бажармаган футбол клубларига қарши жиддий санкциялар қўллашга етиб келди. 

Лицензиялаш регламентини кўчириб олиш

Манбаа: ПФЛ расмий сайти.