2022 йилнинг энг яхши ҳаками фаолиятини якунлади

Собиқ ФИФА рефериси, фаолияти давомида ёрқин ва ижобий хотиралар қолдирган таниқли ҳакамимиз Вадим Агишев Суперлига 8-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Андижон” учрашувидан сўнг ҳакамлик карьерасини якунлади. 45 ёшни қаршилаш арафасида турган мутахассисга ўйиндан сўнг иккала жамоа томонидан ҳурмат бажо келтирилди ва унга тўн кийдирилди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, Агишев Суперлига ўйинларида ишлаш сони бўйича фаолиятини давом эттираётган ҳакамлар орасида рекордчи сифатида фаолиятини якунламоқда. Унинг ҳисобида Ўзбекистон Олий чемпионатида ўтказилган 162 та учрашув мавжуд. Унга энг яқин таъқибчи Ильгиз Танташевнинг ҳисобида эса 155 та Олий Лига баҳси бор.

Маълумот учун, Вадим Агишев ҳакамлик фаолиятини 1999 йилнинг октябрида Иккинчи лигада бошлаган. Олий Лига (ҳозирги Суперлига)даги дебюти эса 2007 йилга тўғри келади. Шунингдек, у 2009-13 йиллар давомида ФИФА рефериси сифатида фаолият олиб борган.

Агишев 2022 йилда ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ўтказилган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида "2022 йилнинг энг яхши ҳаками" деб топилганди.

агишев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ishoq Ruziev
30/06/2023 15:34
Malades Agishev