2025 йил ўзбек бокси учун қандай ўтди?

  • 04.01.2026 11:11
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Якунланган 2025 йил ўзбек бокси учун анча омадли келди десак бўлаверади, Осиё ва Жаҳон ареналарида яна бир бор тенгсизлигимизни исботладик. Катталар терма жамоамиз йил давомида икки Жаҳон чемпионатида иштирок этдилар.

Ҳозир сизни 2025 йилда турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз томонидан қўлга киритилган натижалар билан таништириб ўтамиз:

1. Ўсмирлар иштирокида халқаро турнир. (Россия,Тамбов шаҳри)

10 та олтин
2 та кумуш

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин.

2. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида “Dracula” халқаро турнири. (Руминия)

3 та олтин
1 та кумуш

3. 76 “Strandja” халқаро турнири. (Болгария, София)

5 та олтин
1 та кумуш
2 та бронза

4. Аёллар ўртасида Жаҳон чемпионати. IBA. (Сербия,Ниш)

1 та кумуш
3 та бронза

5. World Boxing ташкилоти кубоги. Биринчи босқич.
(Бразилия, Фос-ду-Игуасу)

5 та олтин
2 та кумуш
1 та бронза

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин.

6. “Буюк ипак йўли” халқаро турнири. (Озарбайжон, Боку)

2 та олтин
3 та кумуш
7 та бронза

7. “Константин Коротков” халқаро хотира турнири. (Россия, Хабаровск)

4 та олтин
5 та кумуш
7 та бронза

8. Ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати. (Иордания, Амман)

15 та олтин
15 та кумуш
12 та бронза

9. “Feliks Stamm” халқаро хотира турнири. (Польша, Варшава)

6 та олтин
1 та кумуш
2 та бронза

10. “Thailand Open” халқаро турнири. (Таиланд, Бангкок)

5 та олтин
4 та кумуш
7 та бронза

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин!

11. "Эйндховен кубоги" баҳслари. (Нидерландия, Эйндховен)

2 та олтин
1 та кумуш

12. "Қирғизистон гавҳари" спорт ўйинлари. Ўсмирлар. (Қирғизистон, Чўлпон-Ота)

7 та олтин

13. World Boxing ташкилоти кубоги. Иккинчи босқич. (Қозоғистон, Астана)

1 та олтин
4 та бронза

14. U-19 U-22 Осиё чемпионати. (Таиланд, Бангкок)

U-19

7 та олтин
3 та кумуш
3 та бронза

U-22

8 та олтин
6 та кумуш
4 та бронза

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин!

15. Жаҳон чемпионати. (Англия, Ливерпуль) 

6 та олтин
2 та кумуш
3 та бронза

16. “МДҲ” ўйинлари. Ёшлар. (Озарбайжон)

10 та олтин
5 та кумуш
5 та бронза

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин!

17. Осиё ўйинлари. Ёшлар. (Баҳрайн, Манама)

5 та олтин
3 та кумуш
2 та бронза

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин!

18. Ислом бирдамлик ўйинлари. (Саудия Арабистони, Ар-Риёд)

3 та олтин
1 та кумуш
2 та бронза

19. World Boxing ташкилоти кубоги. Финал босқичи. (Ҳиндистон, Нью-Дели)

4 та олтин
5 та кумуш
4 та бронза

20. Эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати. IBA. (Бирлашган Араб Амирликлари, Дубай)

2 та олтин
4 та кумуш
3 та бронза

Барча ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз 2025 йилда 20 дан ортиқ турли Халқаро турнир ва мусобақаларда иштирок этдилар. Ушбу биринчиликларда 100 дан ортиқ олтин медаллар қўлга киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!