2025 йилдаги "Ливерпуль"нинг энг яхши статистика қайд этган футболчилари билан танишинг

  • 01.01.2026 17:17
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" футболчиларининг 2025 йилдаги энг яхшилари маълум.

Tecno

Ортда қолган 2025 йил якунларига кўра, "қизиллар" таркибида энг яхши натижа кўрсатган футболчилари эълон қилинди. Статистикага кўра, Муҳаммад Салоҳ жамоанинг энг кўп гол урган футболчиси бўлди. Мисрлик вингер ўтган йилда 19 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Энг кўп голли узатмани амалга оширган футболчилар Муҳаммад Салоҳ ва Доменик Собослаи, уларнинг ҳисобларида 10 тадан узатма мавжуд. Марказий ҳимоячи Виржил ван Дейк жамоанинг энг кўр пас берган футболчи ҳисобланади. Нидерландиялик футболчи 1 календарь йилида шерикларига 3864 та узатмани амалга оширган. Салоҳ дарвоза томон энг кўп зарба берган(125), энг кўп муваффақиятли дриблинг амалга оширган (52) ва энг кўп вазият яратган (101) футболчи ҳисобланади. Бундан ташқари, Алексис Макалистер рақибларидан 81 марта тўпни олиб қўйган ва бу энг яхши натижа. 

Маълумот учун, мерсисайдликлар АПЛнинг 19-турида "Лидс"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:30да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!