2027 йилги Осиё кубоги мезбонлиги учун фақат битта номзод қолди

Футбол бўйича 2027 йилги Осиё кубоги мезбонлиги учун бўлиб ўтган йиғилишда Ҳиндистон ва Саудия Арабистони номзоди илгари сурилганди. Мазкур йиғилиш 2022 йил 17 октябрь куни бўлиб ўтганди.

Бироқ Осиё Футбол Конфедерацияси Бутун Ҳиндистон футбол федерацияси (AIFF - All India Football Federation) аризани қайтариб олганини маълум қилди. 

Шу тариқа, 2027 йилда бўлиб ўтадиган 19-Осиё кубогини ўтказиш учун фақатгина Саудия Арабистони варианти қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!