2030 йилги Жаҳон чемпионати Буюк Британия ва Ирландияда ўтказилиши мумкин

Англия футбол ассоциацияси Шотландия, Уэльс, Шимолий Ирландия ва Ирландия билан биргаликда Жаҳон чемпионати - 2030ни қабул Буюк Британия ва Ирландия ҳудудида ўтказиш учун ариза топшириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Dailymail хабар тарқатмоқда.

Манбанинг хабар тарқатишича, ушбу ташаббус Англия Футбол ассоциациясидан чиққан ва бунга Ирландиянинг муносабати ҳозирча номаълум. Ирландиянинг ушбу мусобақага жалб этилиши Шимолий Ирландияда бундай масштабдаги йирик турнирлар ўтказилувчи учун стадионларнинг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ муаммонинг ҳал этилишига олиб келиши мумкин. 

Нашрда таъкидланишича, 5 та терма жамоанинг ЖЧ финал босқичига саралаш босқичисиз тўғридан тўғри йўлланма олиши ФИФАга у қадар ёқмаслиги тайин. Хусусан, Жаҳон чемпионати иштирокчилари сони 48 тага оширилган тақдирда ҳам Европа учун 16 та ўрин ажратилади. ФИФА эса улардан 5 тасини шунчаки мезбонларга тақдим этиши кўпчиликда норозилик келтириб чиқаришидан хавотирда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!