2030 йилги мундиал Украинада ҳам ўтказилиши мумкин

Украина Испания ва Португалия билан биргаликда 2030 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун қўшилди. Бу ҳақда Испания ва Португалия футбол федерацияларида маълум қилинди.

"Ишончим комилки, бизнинг аризамиз аввалгисига қараганда анча яхши. Футбол глобал ва агар у одамлар ҳаётини кўп жиҳатдан ўзгартира олса, ундан яхшилик учун фойдаланиш керак", — деди Испания Қироллик футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес.

Португалия футбол федерацияси (FPF) президенти Фернандо Гомеш УEФА Украинани қўшма аризага киритиш ҳақидаги қарорни “тўлиқ қўллаб-қувватлашини” таъкидлади.

Аввалроқ Миср, Греция ва Саудия Арабистони, шунингдек, Уругвай, Аргентина, Парагвай ва Чили 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун биргаликда ариза топширган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!